ЖАМИЯТ

Термиз туманида фожиали автоҳалокат: қурбонлар бор

Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХ матбуот гуруҳи маълум қилишича, кеча 26 январь куни 16:30 ларда  М-41 41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” халқаро автомобил йўлининг 1610 километрида Термиз тумани “Қорахон” маҳалласи ҳудудида 1960 йилда Термиз шаҳрида туғилган фуқаро М. Ў. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинаси ҳамда Жарқўрғон тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро М. С. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли  иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада “Нексия-2” автомашинаси йўловчилари Жарқўрғон тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи  1984 йилда туғилган аёл А. Г. ва шу маҳаллада яшаган 1970 йилда туғилган аёл Н. С.  оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этишган.  Шунингдек, шу автомашина йўловчиси бўлган Жарқўрғон тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи 2016 йилда туғилган Р.А. тан жароҳат олиб касалхонага тушган.

Воқеа жойига ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ чиқишган.

“Диёр24.уз” барча ҳаракат қатнашчиларини ҳушёрликка, йўл қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради!