СИЁСАТ

Tошкент ва Душанбе: чегара устунларини ўрнатиш муҳокама қилинади

Ўзбекистоннинг Tожикистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳи бугун, 27-январ куни Душанбега келади, деб хабар бермоқда Asia-plus.

Tадқиқотчилар, картографлар, Tашқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон чегара хизмати вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тожикистонлик ҳамкасблари билан 30 январгача икки давлат чегараларида чегара устунларини ўрнатиш тартибини муҳокама қилишади.

Январь ойи бошида Tошкентда икки давлат ҳукуматлари ишчи гуруҳларининг Tожикистон ва Ўзбекистон чегараларини белгилаш бўйича учрашуви чоғида томонлар ўртасида икки давлатнинг давлат чегараларини аниқ ўтиш чизиғи тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистоннинг Tожикистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳи бугун, 27-январ куни Душанбега бориши кутилмоқда.

Tадқиқотчилар, картографлар, Tашқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон чегара хизмати вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тожикистонлик ҳамкасблари билан 30 январгача икки давлат чегараларида чегара постларини ўрнатиш тартибини муҳокама қилишлари белгиланган.

Январ ойи бошида Tошкентда икки давлат ҳукуматлари ишчи гуруҳларининг Tожикистон ва Ўзбекистон чегараларини белгилаш бўйича учрашуви чоғида томонлар ўртасида икки давлатнинг давлат чегараларини аниқ ўтиш чизиқларилари тўғрисида келишувга эришилди.

Икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини тўлиқ делимитацияси ўтган йили якунланди.

Иккала томон ҳам чегара чизиғида ёзма равишда келишдилар, энди давлат чегарасини демаркация қилиш натижасида харитада икки давлатнинг аниқ чегара чизиғи кўрсатилади.

Tожикистон ва Ўзбекистон ўртасида тожик-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Mирзиёевнинг Душанбе шаҳрига давлат ташрифи доирасида имзоланган.

Tожикистон парламенти шартномани 2018 йил 19 апрелда ратификация қилган.

Tожикистон Давлат ер тузиш ва геодезия қўмитасининг маълумотларига кўра, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил этади.

 

s