ЖАМИЯТ

Хотин-қизларнинг 4%лик грантга тавсиянома олишлари учун ҳужжатлар қабули муддати 10 июлгача

Тавсиянома олмоқчи бўлган хотин-қизлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман/шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари керак.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

1) туман/шаҳар ҳокими ўринбосари номига ариза;

2) белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);

3) маълумотнома, объективка;

4) умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;

5) паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилинади;

Туман бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳ талабгор қизларнинг ҳужжатларини вилоят бошқармаларига 8 июлга қадар тақдим этади;

Вилоят бошқармалари томонидан эса ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 10 июлга қадар вазирликка юборади;

Хотин-қизларга тавсияномалар 15 июлга қадар берилади;

Тавсияномалар берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар 20 июлга қадар ДТМ базасига киритилади.

Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

➖ кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;

➖  ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;

➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;

➖ шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;

➖ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;

➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;

➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan