ЖАМИЯТ

Ҳарбий гарнизонда 2-ташаббус ижроси: Спорт мусобақаси ва Ҳайит байрами

Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлигида 2019 йил март ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни  ошириш бўйича 5 та ташаббус ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш” мақсадида вазифалар қўйилган эди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Денов тумани Хайрабод гарнизонидаги ҳарбий қисмда 2-ташаббус: Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш бўйича ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида байрам спорт мусобақаси ўтказилди.

Байрам мусобақасида спортнинг шахмат, шашка, арқон тортиш, волейбол, стол тенниси, енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Бўлинмалар орасида спорт мусобақалари бўйича 11-мотоўқчилар взводи шахсий таркиби биринчиликн қўлга киритди.

Бу каби тадбирлар ёшларимизни ўз устида ишлашга, билим олишга ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга ундайди, десак муболаға бўлмайди, – дейди ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Дониёр Абдумаликов.

Тадбир сўнгида ҳарбий қисм командири томонидан ғолиб командалар фахрий ёрлиқ, кўчма кубок ва қимматбаҳо совғалар билан таққдирланди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan