ЖАМИЯТ

Талаба, ўқитувчи ва тадбиркорлардан хайрия

Баҳор яшариш ва янгиланиш фасли. Бунда нафақат табиат ва борлиқ ичра шунингдек, одамлар қалбида ҳам гўзалликлар бўй кўрсатади.

Куни кеча Термиз давлат университети Иктисод ва туризм факультетининг бир гуруҳ талабалари, ўқитувчилари ва тадбиркор аёллар фасли баҳор билан қутлаш баҳонасида эҳтиёжманд оила ҳолидан хабарлашдилар.

Термиз туманидаги “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи Тиловмурод Махманов хонадонига ташриф буюриб, озик-овқат маҳсулотлари, китоблар, ўйинчоқлар ва уй бекасига замонавий тикув машинаси совға қилинди.

Нутқида нуқсони бор оила бошлиғи, энди тикувчилик қилиш имкониятига эга бўлган турмуш ўртоғи ва уларнинг ногирон фарзанди эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Фазлиддин