ЖАМИЯТ ТУРИЗМ

Деновда янги меҳмонхона

Ушбу замонавий “Гулистон гранд” меҳмонхонаси 60 ўринга мўлжалланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўм, шундан 2,2 миллиарди банк кредити, 2,8 миллиард сўми эса тадбиркор ҳиссасига тўғри келмоқда. Меҳмонхона фаолият бошлаши асносида 10 нафар воҳадошларимиз доимий иш ўрнига эга бўлдилар.

Замонавий имконият ва шароитлар мавжуд мазкур хизмат кўрсатиш объекти маҳаллий ва хорижий сайёҳларга манзур бўладиган даражада.

Абдувоҳид Нарзимуротов