ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Банкнинг 41 минг доллардан зиёд пулларини қиморда ютқазган “Hamkorbank” кассирига жиноят иши очилди

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон республикаси Тўрткўл туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Нукус филиалининг мурожаатига асосан 04.02.2020 йили “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Нукус филиалига қарашли Тўрткўл минибанки кассири Рузумов Бегижон Раджапбаеивичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.Рузумов 2019 йил 12 декабрь кунидан бугунги кунга қадар Тўрткўл тумани “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Нукус филиали Тўрткўл минибанки кассири лавозимида ишлаб келиб, моддий жавобгар бўлгани ҳолда, ўз лавозимидан қасддан фойдаланиб, ўзига ишониб топширилган 41 минг 395 АҚШ долларини (395 млн. 874 минг. 045 сўм) ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.

Хусусан, Б.Рузумов 06.01.2020 йилда “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Нукус филиали томонидан юборилган жами 50 млн сўм ва 150 минг АҚШ доллари мадат пулларини қабул қилиб, 13.01.2020 йилдан 22.01.2020 йилга қадар ўзи ишлаб келаётган минибанк кассасидан жами бўлиб, 41 минг 395 АҚШ долларини нақд шаклда ўзбошимчалик билан ўзлаштириб келиб, “1хBet” иловасининг дов ўйинини ўйнаш учун ўзига тегишли бўлган пластик картага солиб келган ва ушбу пулларни ютқазган.

Рузумов Бегижон Раджапбаевич, ўзининг ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.Матчанов 
Тўрткўл туман прокурори
адлия кичик маслаҳатчиси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan