«Тошкент- Москва» йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаролар мазкур тангаларни қўл юкларига яширган.

Бугун, 13 июль куни соат 03:30 атрофида «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти»да божхона ходимлари авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда «Тошкент- Москва» йўналиши бўйича учиб кетаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл юклари текширувдан ўтказилган.
Натижада божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 5 дона (4 дона сариқ ва 1 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги маълум бўлган.Бундан ташқари, соат 04:00 атрофида яна бир шундай ҳолат қайд этилган.
Аниқланишича, фуқарода Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 18 дона (3 дона сариқ, 3 дона қора ва 12 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги аниқланган.«Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда»,- дейилади хабарда.