ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро такси ҳайдовчисини пичоқлаб, машинасини олиб қочди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, вақтинча ишсиз, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан судланган М.О. Термиз шаҳрида яшовчи З.Ш. бошқарувидаги «Matiz»ни тўхтатиб, автомобиль бозорига олиб боришини айтиб, йўлга чиққан.

Фуқаро ҳайдовчи билан тортишиб ёнидаги пичоғи билан З.Ш га оғир тан жароҳати етказиб, машинани олиб қочган. Ҳаракат давомида йўловчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги устунга бориб урилган. М.О машинани ҳодиса жойида қолдириб, ўзи қочиб кетган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan