ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ишга жойлаштириб, ўқишга киритиб қўймоқчи эди, афсуски…

Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосланиб тезкор тадбирда ўтказилди. Гап шундаки,  фуқаро А.И. фуқаро М.Х. ни суд тизимига ишга Сурхондарё вилоят иқтисодий суди раиси орқали жойлаштиришни ҳамда Тошкент юридик университети Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда этади. Эвазига эса пора тариқасида 5 млн. сўм пул талаб қилади. Фирибгар айтилган миқдордаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро  А.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan