ЖАМИЯТ

Моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига етказил(а)дими? Расмий баёнот

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: 

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007;

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007;

Жиззах вилоят прокуратураси –  72 226-1007;

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007;

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007;

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007;

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007;

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007;

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007;

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007;

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007;

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007;

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007;

Хоразм вилоят прокуратураси –  62 226-1007.

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan