ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда алимент тўлашдан қочган оталар 15 суткага қамалди

Уларга вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бош тортиб қочиб юрганлиги сабабли қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувида мавжуд  ФИБ Шеробод туманлараро судининг 2018 йил 03 мартдаги
қарздор И.Ч.дан ундирувчи М.А. фойдасига вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор И.Ч.га нисбатан 12.10.2022 йилда қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор 5 ой мобайнида Қашқадарё вилоятида қочиб юрганлиги аниқланиб, 16 январда Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Бодомзор” маҳалласи ИИБ Профлактика инспектори билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида қарздор И.Ч., “Бодомзор” маҳалласидан топилди ва Бюронинг Музработ тумани бўлими давлат ижрочисига ижро ҳаракатларини олиб бориш учун топширилди.

Шунингдек, Бюронинг Термиз тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан алимент қарздорликларини тўлашдан бош тортиб қочиб юрган қарздор М.Ш.га нисбатан 18.10.2022 йилда қидирув эълон қилган. Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор
18 январда Термиз тумани ҳудудидан топилди ва давлат ижрочисига топширилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қидирувда бўлган қарздор оталар алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортганлиги сабабли уларга нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan