Ўқитувчиларни зўрига тан бермоқ керак. Бошқа илож ҳам йўқда. Ҳа, айтганча, муаллимларни зўри, билимлисини қай ҳолда аниқлаб олиш ва уларга баҳо бериш мумкин. Буни аниқлашдан осони борми? Ҳозир ҳамма фанлардан, ҳатто меҳнат таълими фанидан ҳам олимпиадаларга қатнашади. Албатта ғолиблар рағбатлантирилади. Ана шунда кимларнидир кўзи ўйнаб қолади. Ҳасад қилади. Шундай ҳам бўлди. Жанжални бошланиши ҳам ўша ғолиблигу, олган мукофот пули устидан бошланган эди-да.
Зулфия Норматова (исм фамилиялар ўзгартирилган) ўз фанини устаси, билими бой ўқитувчи эканини нафақат мактаб жамоаси, ҳатто туман Халқ таълимидагилар ҳам тан беришган.
Муаллим ўқитган тоғли мактабидаги аниқроғи 100–умумий ўрта мактабини тарих фанидан, у дарс берган синфдагилар олимпиадага қатнашиб мутлоқ ғолибликни қўлга киритган эди. Ғолибликни ортида билимли ўқитувчи туришини ким билмайди дейсиз? Охири ғолиблар рағбатлантирилиб, мўмайгина пул мукофоти ҳам олишди.
Ўша мактаб директори Баҳром Беккамов ғолиб муаллим Зулфия Норматовани хонасига чақиртирди. “Раҳбаримиз чақиртирибди, демак менга раҳмат десалар керак-да” деган минг бир хаёл билан директор хонасига, эшик қоқиб, рухсат сўраб, кириб борди-да, домла чақиртирибсиз ? – деди.
-Ҳа, ҳа Зулфияхон янги котибага айтирувдим, – деди. Ўтиринг дея жой кўрсатди. Шу денг, домла, мана олимпиадага қатнашиб ҳам қайтдингиз. Ўқувчиларингиз ҳам балода, бало. Бутун тумандан қатнашганлар ичида ғолиб бўлишди. Олимпиадага қатнаштиришни ўзи бўлмайди-да, Зулфияхон. Бу тўғрида раҳбарлар билан чуқур, ияклашиб гаплашдимда, Сизни номзодингизни киритдим-да, деди директор.
-Раҳмат домла, -деди ўқитувчи ҳам.
Аслида ўзига, билимига, ўқувчиларини ҳам билимига ишонган муаллим шу тарих фанидан олимпиадага қатнашиш учун илтимоснома киритган эди-да, директорга ҳам бу тўғрида айтган эди.
-Энди, Зулфияхон чақиришимни боиси, шу сизга берилган пул мукофотини ярми меники, – деди дабдурустдан директор.
-Нималар деяпсиз домла, бу ўзимни ҳақиқий меҳнатим, қолаверса ўқувчиларимни шу фанга нисбатан қизиқиши бўлди, -деди.
-Гапни кўп чўзманг, ярмини олиб келинг!
-Йўқ. Бир сўмини ҳам сизга бермайман. Сизга бергунча шу ўқувчиларимга бирор нарса олиб берарман, – деб сўзида қатъий турди.
-Шундайми?
-Ҳа, шундай!
-Чиқ, чиқ йўқол олдимдан, – дея муаллимни хонадан чиқариб юборди.
Ўқитувчи Зулфия Норматова нафақада бўлсада, шу тоғдаги мактабга узоқ йиллар эллик чақирим узоқликдан бориб, ижарага туриб ишлар эди. У ҳайрон қолди. Уйига почта орқали ишдан хат келди. Конвертни очиб янада ҳайрати ошди. Унга ишдан бўшаганлиги тўғрисида маъмуриятни 20-к сонли буйруғи бор эди.
Ҳамма гап шундан сўнг бошланди. У мактаб директорига илтимос қилишга ўтди. Фойдаси бўлмади. Халқ таълимига бориб, қайта ишлашга ариза берди. Нафи бўлмади. Охири яна мактаб директори Бахром Беккамовга ялинди.
Бир куни унга директор Халқ таълими олдига келишини айтиб, телефон қилди. У айтилган жойга борди. Директор дабдурустдан уни ишга олишини, эвазига уч юз ”кўки” дан беришини талаб қилди.
Муаллим ёнида олиб борган 650 минг сўмни директорга берди. -Қолганини эртага иш жойимга олиб борасанда ишни бошлайсан, – деди директор.
Худди мактаб директори айтгандай қилди. Бу сафар домлани бир ўзи эмас керакли одамлар билан борди. Муаллим Зулфия Норматовадан сўмларни –ю, кўкини олиб, гап бу дебдида, – деганини билади хонасига номаълум кишилар кириб келишиб, домлани қўлига ушлаб турган нарсаларни, столни устига қўйишини таклиф қилишди. Ва ўзларини кимлигини таништиргандан сўнг домлани пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди.
Воқеа узоққа чўзилмади. Ҳужжатлар тузилиб, имзолар чекилиб, судга ҳавола қилинди. Мактаб директори Баҳром Беккамовга “пора”ни фойдаси бўлмади.
Суд уни узоқ муддатга фойдали меҳнат қилишга жалб қилди. Биргина шу билан жазога нуқта қўйилган бўлса майли эдия, у киши энди мансабдорликка ҳам узоқ вақт ишлаш учун ният қилолмайдиган бўлди-да. Бу судни қатъий қарори.
Комилжон Назаров,Жиноят ишлари бўйича Олтинсой суди раиси