ДУНЁ

Германия Украинага ҳарбий ёрдам учун 12 миллиард евро ажратди

Германия ҳукумати Украинага қўшимча 12 миллиард евро (13,01 миллиард доллар) миқдоридаги ҳарбий ёрдам жўнатишга рози бўлди. Бу ҳақда “Реутерс” xaбар берди.

Қайд этилишича, бугун, 29 март куни Германия Бундестагининг Бюджет қўмитаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан талаб қилинган бюджетдан ташқари харажатларни тасдиқлаган.

Қўшимча маблағлар 2023 йилда ажратилиши керак бўлган 3,2 миллиард евро ҳамда 2024 ва 2032 йиллар оралиғидаги 8,8 миллиард евро миқдоридаги кредит линияларини ўз ичига олади.

“Пулга Украина Германия ҳукумати кўмагида тўғридан-тўғри қурол сотиб олиши мумкин. Украинани керак бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаш жуда муҳим”, дейилади қўмитадаги коалицион ҳукумат вакиллари баёнотида.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Россия босқини бошланганидан бери Германия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун 14,2 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратганини маълум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan