ТУРИЗМ

Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов халқаро автобус йўналишлари тажриба-синов тариқасида қатновлари тикланмоқда

Тожикистон транспорт ширкати Термиз, Денов ва Самарқанд йўналишлари бўйлаб автобус қатновини йўлга қўймоқда.

Тожикистоннинг “Холдинг Азия Групп Таджикистан” корхонаси яқин орада Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига тажриба-синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошламоқчи. Вазирлик қайдича, жорий йил 2 апрелидан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширишни режалаштирган.

Душанбе – Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт  2 соат 25 дақиқани ташкил этади.

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.

   Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan