
«Qatar Airways» Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airport хабар бермоқда.
Биринчи парвоз 2024 йил 2 июнга белгиланган. Йўловчи рейслари ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Аирбус А320 самолётларида амалга оширилади.
«Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим. Биз ҳар йили нафақат рейслар географиясини кенгайтириш, балки хорижий авиаташувчилар сонини кўпайтириш, бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш ва шу билан бирга, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида иш олиб борамиз», — дея таъкидлайди «Uzbekistan Airports».
Маълумот ўрнида, «Qatar Airways» бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Қатар миллий авиакомпанияси ҳисобланади.
Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади. «Qatar Airways» кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва «Skytrax» томонидан етти марта «Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси» деб топилган.