ТУРИЗМ

ЭНГ МАШҲУР ҲАЙКАЛЛАР

Дунёда ҳайкаллар жуда кўп. Улар орасида қадимий ва замонавийлари, диний ва дунёвийлари топилади. Дунё бўйича энг кўп саёҳатчилар ташриф буюрадиган энг машҳур ҳайкаллар қаерда жойлашганини биласизми? Билмасангиз, бугунги саёҳатимизда биз билан бирга бўлинг!

Исо Масиҳ ҳайкали
Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида жойлашган ушбу улкан ҳайкал дунё бўйича энг машҳур масканлардан биридир. Ҳар йили пайғамбар ҳайкалини томоша қилиш учун 1.8 млн саёҳатчилар шаҳарга ташриф буюришади. Унинг ёнидан ўрин олган Пан ди Асукар тоғлари, Копакабана пляжи ва Маракана стадиони ушбу саёҳатни янада эсда қоларли қилишига шубҳа йўқ. Бразилиянинг кўплаб телесериалларида албатта Исо ҳайкалини кўриш мумкин.

Моаи ҳайкаллари
Тошдан ишланган ушбу ҳайкалларнинг вулқон кулидан яратилганини барча ҳам билмаса керак. Чилидаги Пасхи оролида жойлашган Моаи ҳайкаллари кичикдек кўринсада, ҳар бири ўртача 20 тонна вазнга ва 6 метр баландликка эга. Ишонсангиз, оролда моаи ҳайкалларининг 997 таси жойлашган. Барчасида одамнинг бош соҳаси тавсирланган. Улар орасида вазни 270 тоннага етадиган ҳайкаллар ҳам топилади. Қадимий моаиларни аборигенлар ясашган бўлиб, қандай ишлангани ҳалигача сирлигича қолмоқда.

Олтинбалиқ қиз ҳайкали
Эртаклардаги “русалочка” Данияда яшайди. Ушбу қора олтинбалиқ Копенгаген портида жойлашган бўлиб, бўйи 1.25 метр, оғирлиги эса 175 кг.га тенг. Ҳайкал ёзувчи Ханс Христиан Андерсоннинг ўша машҳур эртагининг қаҳрамонидир. У ҳақда кўплаб мултфильмлар ҳам ишланган. Ҳайкални Carlsberg копманиянинг меросхўри Карл Якобсен 1909 йилда буюртма билан ясаттирган.

Будда ҳайкали
Хитойнинг катта тоғлари орасида жойлашган ушбу ҳайкал барча Будда ҳайкаллари орасида энг баландидир. Унинг яратилгани минг йиллар бўлган. Буддани ясаш ишлари 713 йилда Тан сулоласи даврида бошланган. Қуриб битиришга 90 йил сарф бўлган. Энг қизиғи, ҳайкал тоғдан ясалган. Ўшандан буён ҳайкал ўз мавқеини йўқотмай келмоқда. Баландлиги 71 метрни ташкил этади. Буддистлар ҳар йили ҳайкални зиёрат қилгани келишади.

Нельсон колоннаси
Лондоннинг ажралмас қисми бўлган ушбу ҳайкал шаҳар марказида жойлашгани учун кўплаб саёҳатчилар эътиборида. Уни 1843 йилда адмирал Нельсон шарафига тиклашган. Адримал 1805 йилда ҳалок бўлган эди. Ҳайкал 46 метрлик колонна устида жойлашган. Ҳайкалнинг юзи жанубга қаратилган, айнан жанубий тарафда адмиралнинг байроғи илинган флот мавжуд. Ўз вақтида Гитлер Нельсон ҳайкалини Берлинга кўчиришга ҳаракат қилган эди.

Сфинкс ҳайкали
Мисрнинг Нил дарёси атрофида жойлашган катта Сфинкс ҳайкали ҳозиргача сирли ва ҳайбатлилиги билан тарихшунос ва саёҳатчиларни ўзига чорлаб келмоқда. Ҳайкаллар ичида энг қадимийси саналган Сфинкс бизнинг даврга қадар яхши сақланган. Катта шер одам тимсолида яратилган ҳайкал фиръавн Хефраном шарафига ишланган. У милоддан аввалги 2500 йилда яшаган. Ҳайкал узунлиги 73 метр, баландлиги эса 20 метр.

Озодлик ҳайкали
Саёҳатчилар учун энг томошабоп маскан саналган Озодлик ҳайкали АҚШда, оролда жойлашган. У чин маънода АҚШнинг рамзидир. Қизиғи, ҳайкал Парижда ясалган. Демократия ва мустақиллик тимсоли сифатида ишланган ҳайкални французлар америка аҳлига совға қилишган.

Яланғоч бола ҳайкали
Брюселнинг энг кўп турист ташриф буюрадиган ушбу масканидаги болакайнинг ёши анча катта. Унинг қачон яратилгани маълум эмас, бироқ ўн бешинчи асрда ҳам мввжуд бўлган. Брюселликларнинг айтишича, ҳайкал гримберген уруши шарафига ўрнатилган. Неча йиллардан бери “фавворача” чиқараётган бола ҳайкалини мамлакат аҳолиси жуда яхши кўради.

Шива ҳайкали
Непалнинг тимсоли бўлган Шива диндорларнинг сиғинадиган масканидир. У бошқа шива ҳайкаллари орасида энг баланди бўлиб, яратилганига кўп бўлмаган. Ҳайкални цемент, цинк, асалдан ясашган. У Непалдаги янги ва замонавий ҳайкал саналади.

Венера ҳайкали
Парижнинг кўхна обидаси саналган Венера бугуннинг энг қадимий ва машҳур ҳайкали ҳисобланади. Уни эрамиздан аввалги 100 йилларда ясашган. Афродита худосининг тимсолидир. Юнонлар уни ўз гавдаларига мослаб ясашган. Ҳозирги одамларга солиштирилса, у катта ҳажмга эга. Шундан келиб чиқиб, эрамиздан олдинги инсонларнинг гавдаси бир мунча катта бўлган, деб хулосага келинган.

Она ватан ҳайкали
Дунёдаги энг баланд ҳайкаллардан бири бўлган ушбу аёл тимсоли Россиянинг Волгоградида жойлашган. У совет аҳлининг фашистларга қарши курашининг рамзидир. 52 метрли она ўз ўғилларини душманга қарши чорлаётган руҳда ясалган. Ҳайкалтарошлар Вучетич ва Никитин.

Бошқа дунё
Энтони Гормли тарафидан тақдим этилган антиқа ҳайкаллар замонавий санъат асари бўлиб, фалсафий руҳда ишланган. Одам шаклидаги ҳайкаллар 2006 йилда Ливерпул яқинидаги пляжларда очилган. Ҳайкалларнинг бари денгизга қараб турибди. Тўлқинлар вақтида денгиз уларнинг кўмиб ҳам кетади.

Хитой аскарлари
Хитойлик ҳарбийлар ва отларнинг 8099 та ҳайкали биринчи император билан бирга кўмилган. Ҳайкаллар эрамиздан аввалги учинчи асрга тегишли бўлсада, қазилма ишларида яхши сақланган ҳолда топилган. Ҳайкалларнинг ҳар бири бир бирини такрорламайди. Улар ҳатто император вафот этсада, аскарлар уни қўриқлаши керак, деган фикрга кўра яратилган.