ТУРИЗМ Фойдали

Мурчбобо мақбараси

XX асрда қурилган Мурчбобо мақбараси cамарқандлик савдогарнинг шаҳид бўлиши ва у ердан кейинчалик мурч дарахтининг ўсиб чиқиши билан боғлиқ ривоятга асосланади. Асли исмлари шайх Саид Вали бўлган Самарқандлик савдогар  1874 йилда ҳаж амалини адо этиб, кичик ёшли ўғли билан Афғонистон (Балх шаҳри) орқали ўз ватанига қайтаётиб Термизга келади. Ўшанда улар Термиз атрофида жойлашган қумзор ҳудуд – Паттакесар деган жойда бўлган. Паттакесар қароқчи-ўғрилари савдогар Саид Валининг қаршисидан чиқади. Унинг белбоғига бойланган ҳамёнида пул бор деб уйлаб уни ўлдиришади. Қурқувдан даҳшатга тушган Саид Валининг ўғли бақириб қоча бошлайди. Ўғрилар уни ҳам тутиб олиб ўлдиришади. Белбоғдаги ҳамёнга қарашса пул эмас, қора мурч уруғи бўлади. Ўғрилар мурч уруғини ташлаб юбориб, савдогар ва унинг ўғлини ўша ерга кўмишади ва ерни текислаб, белги сифатида ёғоч таёқ учига оқ мато бойлаб қўйишади. Кейинчалик қабр устида мурч дарахти ўсиб чиқади.

Карвонларга йўл кўрсатувчи, ўша замонларда шубҳали йўл билан бойиб кетган, кейинчалик катта савдогарга айланган термизлик Имомалибой 1916 йилда ўз молларига омборхона қурдириш учун Саид Вали шаҳид бўлган жойни танлайди ва мурч дарахтини кестириб қурилишни бошлайди. Имомалибойга танланган жой шаҳид жойлиги ҳақида айтишса ҳам, бунга эътибор бермайди. Қурилиш вақтида Имомалибойга ишчилари одам суяги қолдиқлари чиқаётганлиги ҳақида хабар беради. Бу ҳолатни кўрган Имомалибой қурқувдан фалаж бўлиб қолади. Имомалибой касални даволаш учун  бир қанча муолажалар  олади, бироқ бу касалдан туриб кетиш оғир кечади. Ниҳоят, Имомалибой ўз ҳисобидан усталарни чорлаб шайх қабри устида мақбара қурдиради. Шайх қабрлари устига яна мурч дарахти ўсиб чиқади ва бу дарахт ҳозирда ҳам бор. Кейин шайх ҳазратларини тушида кўради, Шайх ҳазратлари ўзининг ким эканлигини бойга айтиб беради. Бу воқеалардан кейин кўп ўтмай Имомалибой оламдан ўтади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan