ТУРИЗМ

Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди

Ўзбекистонда туризмнинг турли йўналишлари, жумладан, гастротуризм каби истиқболли соҳа жадал суръатда ривожланмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун «Eaten.uz» онлайн платформаси ишга туширилди. Платформа ҳозирда Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини қамраб олган бўлиб, гастрономик саёҳатни режалаштириш имкониятини тақдим этади.

Бу ерда сайёҳлар маҳаллий аҳоли томонидан тайёрланган миллий таомларни татиб кўриш, уларни тайёрлаш жараёнида қатнашиш ва ҳатто анъанавий маросимлар – оилавий байрамлардан то тўйларгача меҳмон сифатида иштирок этиш мумкин бўлган масканни таклаб олишлари мумкин.

Одатий кафе ёки ресторанларда овқатланишдан фарқли ўлароқ, бу ерда сайёҳ маҳаллий турмуш тарзига тўлиқ шўнғиш имконияти бор: мезбон оила билан суҳбатлашиш, қурт ёки палов каби таомларни тайёрлашни ўрганиш – ошхонанинг ҳудудий хусусиятларини кашф этади.

Платформа жойлашув ва афзалликлар бўйича қулай қидирув, буюртма бериш ва тўлов – барчасини бир жойда тақдим этади. Бу туристларга нафақат мазали овқатланиш, балки ноёб маданий тажрибага эга бўлиш имконини беради.

Платформа асосчиси Хадича Суярованинг таъкидлашича, «Eaten.uz» сайёҳлар учун мамлакат ҳақидаги тасаввурни кенгайтириш билан бирга, оддий оилаларни туризм иқтисодиётига жалб қилиш орқали уларга қўшимча даромад манбалари яратади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan