Авто бозор

«Ўзавтосаноат» 2019 йилнинг 11 ойида қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилганини эълон қилди

«Ўзавтосаноат» АК Ахборот хизмати 2019 йилнинг январь—ноябрь ойлари давомида UzAuto Motors заводи томонидан жами 253 421 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилганини хабар қилди.

Компания аввалроқ JV MAN Auto-Uzbekistan заводи томонидан 2019 йилнинг январь—ноябрь ойлари давомида жами 1 144 та автобус ва юк машинаси ишлаб чиқарилганини маълум қилган.

Ўрта ҳисобда 11 ой давомида ҳар ойда тахминан 23 038 та енгил автомобиль, ойига 104 тадан автобус ва юк машинаси ишлаб чиқарилган.