Ҳарбий тадбирлар

Жанубда Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуди куни муносабати билан маънавий-маърифий кеча ўтказилди

Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида жойлашган 3-сонли умумўрта таълим мактабида Буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида “Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлинмаси ва аъзолари, вилоят Фахрийлар ишлари бўйича вилоят кенгаши фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар Сурхондарё вилоят кенгаши,  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти спортчилари, ҳамда Термиз шаҳар Нуронийлар бўлими нуронийлар, Термиз шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби талабалари, ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар  иштирок этди.

Дастлаб ўқувчи ёшларга ҳарбий хизматчилар томнидан қўл жанги чиқишлари ҳамда Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоасининг ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари намойиш этилди.

Шундан сўнг Термиз шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби талабалари, ўқувчи ёшлар томонидан Соҳибқирон Амир Темур ҳаёт жавҳаларидан саҳна кўринишлари ва монологлари ҳамда Сурхондарё вилояти “Ватанпарвар” ташкилотининг спортчи ёшларнинг чиқишлари ҳамда техник кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.

Жанубий оператив қўмондонлиги томонидан ушбу тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар эсдалик совғаларии ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan