Ҳарбий тадбирлар

Жанубда оммавий қирғин қуролларидан химояланиш бўйича амалий ва назарий семинар ўтказилди

Тизимли равишда Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруффидаги ҳарбий қисмларда радиацион кимёвий биологик мухофаза бўлинмалари мутахассислари томонидан ҳар хафтанинг чоршанба кунлари қўшинларни бошқарув органлари ва барча шахсий таркиб билан оммавий қирғин қуролларидан химояланиш тадбирлари, ва улардан фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар бўйича амалий ва назарий билимларни етказиб келмоқда.

Мунатазам равишда жанговар тайёргарлик ва тадбирларини олиб борган ҳарбий хизматчи жангда ва ўқувларда ўзининг профессионал тайёргарлигини кўрсата олади, дейди Жанубий оператив қўмондонлиги мухандислик хизмати бошлиғи майор Зафар Омонов.

Мудофаа вазирининг ташаббауси билан жорий этилган бўлинмаларда офицернинг биринчи ёрдамчиси сержантларни ва оддий аскарлар устозига айланаётган йўриқчи сержант лавозимидаги ҳарбий хизматчилар ўзининг йиллар давомида тўплаган билим ва кўникмасини доимий равишда ўргатиб келмоқда.

Шулар қаторида радиацион кимёвий биологик мухофаза взводиининг йўриқчи сержант кичик сержан Сардор Рахимов хам ўзига берилиган лавозим ва мажбуриятини англаган холда шахсий таркибни РКБМ фани бўйича соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруффидаги барча ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар РКБМ вазифалари кимёвий разведка қилиш техникалари ва оммавий қирғин қуролидан ҳамда воситаларидан фойдаланиш, белгиланган меъёрларни бажариш бўйича шахсий таркиб кўникамаларини ошириб келмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan