Ҳарбий тадбирлар

Жанубда мудофаа вазири кубоги маҳалла босқичи кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида Спортнинг миллий кураш ва тош кўтариш тури бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган спортсеварлар ўртасида Мудофаа вазири кубогининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.

 Термиз шаҳрининг “Алпомиш” стадионида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган ушбу мусобақада Термиз шаҳрида жойлашган 37 та маҳалла ёшлари тўрта вазн тоифасидаги иштирок этдилар.

Дастлаб давлатимиз мадҳияси билан бошланган беллашувда Термиз гарнизони ҳарбий хизматчиларининг  кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. Унда харбийлар ўз жисмоний қобилиятларини, жангавор тайёргарлик машқларида эгаллаган усулларини намойиш этишди. Шундан сўнг, миллий кураш ҳамда тош кўтариш бўйича спортчиларнинг бахсларига кенг ўрин берилди. Хар бир спортчи бахсда пухта эгаллаган тажрибаларида унумли фойдаланишга харакат қилишди.

Ушбу мусобақани қадриятлармизга таянган ҳолда нуроний отахонларимиз кураш усулларидан намойиш этган ҳолда бошлаб бердилар.

    Юқори савияда ташкил этилган беллашувни малакали хакамлар жамоаси кузатиб боришди. Бахсларда тўртта вазнда курашчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Мусобақада, маҳорат ва тажриба бобида устун бўлганлар ғолиблар сафидан жой олишди.

Умуман олганда мазкур йўналишдаги беллашувлар маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиб улар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустамкамлаши билан аҳамиятли бўлмоқда дейди ҳарбий қисм командири полковник Азиз Садиков

Термиз шаҳрининг 37 маҳалласи ёшларини саралаган ушбу мусобақа ғолиблари муносиб равишда тақдирланишди. Уларга диплом, медал ҳам эсталик совғаларни Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев топширди.

Мудофаа вазири кубоги учун миллий кураш ва тош кўтариш спорт ўйинлари Сурхондарё вилоятининг бошқа туманларидаги маҳаллаларда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan