ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тўй кортежида йўл талашиб, ўзаро тўқнашганлар жазоланди

26 май куни ижтимоий тармоқларда тўй маросимида иккита «Ласетти» русумли автомашиналар бир-бири билан йўл талашиб, тўқнашиб ҳаракатланган ҳолати тарқалди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Олиб борилган суриштирув натижасида Нукус шаҳри, «Режиссёрлар» кўчасида яшовчи фуқаро А.Ж. ва Чимбой тумани «Парахатшилик» кўчасида яшовчи фуқаро Б.Р. ўзларига тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомашиналарида тўй кортежида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб Нукус шаҳри «П.Сейтов» кўчасида қўпол қоидабузарлик қилиб бир-бири билан йўл талашиб тўқнашиб ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan