ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бандихонда алимент тўлашдан бош тортган оталар жазога тортилди.

Мажбурий ижро бюроси Бандихон тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида фарзандларининг моддий таъминоти учун зарур бўлган алимент пулини ўз вақтида ололмаётган оналарнинг мурожаати тингланди.

Туманда яшовчи Р.Жўраев фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2022 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота жами 7 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Ҳудди шунингдек, туманда яшовчи О.Хуррамов ҳам икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жами 6 миллион 934 минг сўм алимент пулини тўламаганлиги аниқланди.

Судда тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, алимент қарздорлигини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Обид Пардаев, Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan