ЎЗБЕКИСТОН

Андижонда дайди итлар ёппасига қириб ташланмоқда

Андижон вилояти Избоскан туманида ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари дайди итларни ёппасига отиб ўлдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда экология оид масалаларни ёритувчи «Ekologuz» Telegram канали хабар берди.

Айтилишича, Луғумбек қишлоғи Маданият ва истироҳат боғида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан дайди итлар ёппасига отиб ўлдирилган. Баъзи итларнинг болалари ҳам бўлгани айтилган.

Қайд этилишича, отиб ўлдирган итларнинг жасадлари жамоат жойига ташлаб кетилган.

Аввалроқ,  Асака туманида номаълум йиртқич пайдо бўлгани ва қўйлар, товуқ-ўрдаклар ва молларни бўғизлаб, қонини сўриб, ташлаб кетаётгани хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan