ДУНЁ

Мустақил халқаро экспертлар Россияни БМТнинг геноцид ҳақидаги конвенсиясини бузишда айблади

Россия Украинада уруш олиб бориш орқали геноцидга гижгижламоқда ва украин халқини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Американинг Неw Линес Институте фор Стратегй анд Полиcй ва Канаданинг Раул Валленберг номидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази маърузасида айтилади, деб ёзади Медуза
d Маърузани ёзишда 30 нафар етакчи ҳуқуқшунос ва геноцид бўйича экспертлар қатнашди. Улар Россия БМТнинг Геноцид жинояти олдини олиш ва унинг учун жазолар ҳақидаги конвенсиясининг иккинчи ва учинчи моддаларини бузгани ҳақидаги хулосага келди.
Маърузада таъкидланишича, айбловлар тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши, зўравонлик ёрдамидаги депортациялар ва Украинага қарши сафсаталар каби далиллар билан мустаҳкамланади. Далиллардан бири сифатида Россия президенти Владимир Путиннинг Украина давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги гаплари келтирилади.

Маъруза муаллифлари Украинадаги вазиятни Сребренитсадаги қирғинга қиёслаб, дунё етакчиларини кеч бўлмасидан Россияга таъсир ўтказишга чақирмоқда. Бу уруш бошидан бери Украинадаги геноцид ҳақида тайёрланган биринчи мустақил маърузадир.

Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини Эстония, Латвия ва Канада парламентлари расман геноцид деб тан олган. АҚШ президенти Жо Байден ҳам ҳодисаларни худди шу атама билан таърифлаган ва юридик жиҳатдан баҳони тегишли экспертлар бериши кераклигини таъкидлаган

Неw Линес Институте фор Стратегй анд Полиcй ва Раул Валленберг номидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ аввалроқ Хитойнинг Шинжон вилоятидаги ва Мянмадаги геноцид ҳақида маърузалар тайёрлаган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan