ДУНЁ

Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилмаслигини тасдиқлади

Исроил Мисрдан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилмайди, бироқ ҲАМАС ҳаракати гаровдагиларни озод қилмагунича, уни Исроил ҳудудидан етказишга рухсат бермайди, деб хабар берди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси.

“Исроил террористик гуруҳлар томонидан қўлга олинган гаровдагилар қайтарилмагунча ўз ҳудудидан Ғазо секторига ҳеч қандай гуманитар ёрдам етказилишига йўл қўймайди. Бироқ Мисрдан Ғазога гуманитар юк етказилишига тўсқинлик қилмайди”, — дея иқтибос келтиради The Times газетаси Исроил баёнотидан.

Гуманитар ёрдам деганда Исроил ҳукумати Ғазо сектори жанубидаги тинч аҳоли учун мўлжалланган озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларни назарда тутишини маълум қилди.

“Шу билан бирга Исроил ҲАМАСга юборилган ҳар қандай юкларни блоклайди”, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan