ДУНЁ

Ҳиндистон Покистонга ракета ҳужумлари уюштирди

Покистон армияси маълум қилишича, Ҳиндистон томонидан учирилган бешта баллистик ракета Панжобдаги Амритсар шаҳри ва у ердаги сикх жамоасига йўналтирилган. Бу ҳақда «Anadolu Agency» хабар берди. 

Шу билан бирга, Исломобод яқинидаги «Нур Хон» ҳарбий-ҳава базаси, Панжобнинг Чаквал туманидаги «Мурид» авиабазаси ҳамда «Шоркот» ҳаво базаси ҳам нишонга олинган. Покистон томони бу нишонларни вақтида зарарсизлантирганини таъкидламоқда.

Расмий Исломобод жавоб зарбалари бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Аммо Деҳли ҳозирча жим. Ҳужум юзасидан Ҳиндистон томонидан ҳеч қандай расмий баёнот берилгани йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan