ТИББИЁТ

ЖССТ инсонлар саломатлиги учун глобал таҳдид нималигини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёлғизликни глобал соғлиқ учун асосий таҳдид деб эълон қилди. АҚШ Бош жарроҳи ёлғизликнинг ўлим хавфига таъсири кунига 15 та сигарет чекиш билан тенг эканини айтди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.


Қайд этилишича, ЖССТ ушбу муаммо бўйича халқаро комиссия тузган. Унга АҚШ Бош жарроҳи Вивек Мурти ва Африка Иттифоқининг ёш дипломати Чидо Мпемба раҳбарлик қилади. Комиссия таркибига яна 11 нафар ҳуқуқ фаоли ва расмийлари ҳам киритилган.


Айтилишича, ёлғизлик муаммоси COVID-19 пандемияси туфайли ёмонлашган. Пандемия одамларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини тўхтатган, ёлғизлик даражаси ошган.


“Ёлғизлик чегара билмайди ва соғлиқ, фаровонлик ва ривожланишнинг барча жабҳаларига таъсир этувчи глобал соғлиқни сақлаш муаммосига айланиб бормоқда. Ижтимоий изоляция ҳеч қандай ёш ёки жинсни тан олмайди”, дейди Чидо Мпемба.


Мурти эса статисик маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи кекса одам ижтимоий изоляцияни ҳис қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўсмирларнинг 5 фоиздан 15 фоизгача қисми ўзини ёлғиз ҳис қилади. Бу кўрсаткич Африкада 12,7 фоизни, Европада эса 5,3 фоизни ташкил этади.


Мактабда ёлғизликни бошдан кечирган ёшлар кўпроқ университетни ташлаб кетади. Ишда алоқадан узилиб қолиш ва қўллаб-қувватлаш йўқлигини ҳис қилиш эса ўзидан қониқиш ва самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan