Ер юзида янги қон гуруҳи аниқланди
Олимлар «Гвада-салбий» янги қон гуруҳини аниқладилар, бу сайёрада фақат битта одамда мавжуд. Бу кашфиёт Кариб денгизидаги Гваделупа оролидан (гуруҳнинг номи шундан келиб чиққан) аёлга операция олдидан стандарт тестлар топширилганда тасодифан аниқланган. Маълум бўлишича, кам учрайдиган генетик мутация туфайли унинг қонида илгари…
Саратон касаллигига чалинган беморларнинг умрини узайтиришнинг инновацион усули топилди
Ошқозон саратонининг тажовузкор шаклларини даволашга янги ёндашув ижобий натижаларни кўрсатди: тажрибадаги satri-cel препарати беморларга ўртача 40 фоизга кўпроқ умр кўришга ёрдам берди. Гап CAR-T иммунотерапияси – беморнинг ўз ҳужайралари ўсимтага қарши курашиш учун қайта дастурлаштирилиб, организмга қайтариладиган жараён ҳақида бормоқда….
Чет элдан қайтган фуқаролар ОИВ бўйича мажбурий текширувдан ўтади – лойиҳа
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Таъкидланишича, меҳнат миграцияси ҳажмининг ортиши, хорижда бўлиб қайтаётган фуқаролар сонининг кўпайиши ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши инсон…
Бекободда энди болаларда мураккаб операция амалга оширилади
Бекобод туманида илк бор 4 нафар болага юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказилмоқда. Улардан 3 нафарида ёпиқ усулда, 1 нафарида эса очиқ юракда “Аорта каронар шунтлаш” амалиёти амалга оширилади. Бу хайрли иш Миллий тиббиёт маркази ҳамда Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил…
Қандли диабетнинг янги мумкин бўлган сабаби топилди
Вашингтон университети олимлари гипоталамусдаги ҳаддан ташқари фаол AgRP нейронлари 2 тоифа диабет ривожланишида асосий рол ўйнашини аниқладилар. Ушбу ҳужайралар фаоллигининг ошиши касаллик учун ортиқча вазн ёки танадаги инсулин регуляциясининг бузилишидан кўра муҳимроқ хавф омили бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of…
Ноёб ирсий касалликка чалинган болани туғилгандан кейин генларини таҳрирлаш орқали даволашди
Америкалик олимлар кам учрайдиган ирсий касалликка чалинган болани туғилгандан кейин унинг генларини таҳрирлаш орқали биринчи марта даволашди. Чақалоқ CPS1 етишмовчилиги билан туғилган, бу мия ривожланишининг кечикиши ва 50 фоиз эҳтимоллик билан ўлимга олиб келиши мумкин. Аммо шифокорлар тўғри мутацияни топиб, жигарга…
COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар
COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқотчилар 800 мингта «медкарта»ни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, коронавирусни бошдан ўтказган одамларга вируслар, замбуруғлар ва бактериялар 50 фоиз кўпроқ юқмоқда. Уларда касалликлар оғирроқ ва узоқроқ кечяпти, айниқса, ўпка ва…
Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг “Пҳарманиага Берҳад“ компанияси директори Зулкифли Жафар билан учрашув ўтказди. “Дунё“ ААнинг хабар беришича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Зулкифли Жафар Малайзияда қандли диабет билан касалланган беморлар учун…
Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин
Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШ тиббиёт соҳасига жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва «New Future Success Academy» халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди. Унда, Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни…
Буйрак саратонига қарши вакцина илк синовларда 100 фоиз натижа берди
Буйрак саратонига қарши вакцина дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтди. Массачусетслик тадқиқотчилар ишлаб чиққан вакцина ҳатто III ва IV босқичдаги ўсимтани ҳам йўқ қила олган. Синовларда қатнашган беморлар тўлиқ даво топишган, орадан 34 ой ўтиб касалликнинг рецидивлари (қайталаниши) қайд этилмаган. Вакцина сири —…