ТИББИЁТ

Дунё янги пандемияга тайёр эмас – ЖССТ раҳбари

Дунёнинг диққат-эътибори бошқа инқирозларга қаратилгани ва инсоният янги пандемияга тайёр эмаслиги сабабли коронавирус сабоқлари унутилиши мумкин. Бу фикрни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус айтди. 

«Биз олган оғриқли сабоқлар (COVID-19 пандемиясидан) унутилиб кетиш хавфи остида, чунки эътибор дунёмиз дуч келаётган бошқа кўплаб инқирозларга қаратилади», дейди ЖССТ раҳбари Дубайдаги Жаҳон ҳукумати саммитида.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, агар дунё ўз сабоқларини ўрганмаса, кейинги сафар бу «қимматга тушади». ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, янги пандемия грипп вируси, янги коронавирус ёки биз ҳалигача билмаган янги патоген, «Х касаллиги» дейиладиган вирус сабаб бўлиши мумкин.

«Вазиятга кўра, дунё кейинги Х касаллиги ва кейинги пандемияга тайёр эмас. Агар бу эртага содир бўлса, дунё биз COVID-19 билан дуч келган кўплаб муаммоларга дуч келади «, дейди Гебрейесус. 

Шунингдек, ЖССТ раҳбари мамлакатларни пандемияга тайёрлик бўйича халқаро шартномани ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар чоғида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этишга чақирган. 

Гебрейесуснинг эслатишича, “Х касаллиги” атамаси биринчи марта 2018 йилда ЖССТ томонидан мутахассислар ҳеч нарса билмайдиган, аммо тайёргарлик кўриш мумкин бўлган касалликни билдириш учун ишлатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan