TA'LIM ТИББИЁТ

Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 20 ёшдаги ҳиндистонлик талабаси Навас Насмел вафот этди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 28 февраль куни 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмелнинг талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган. 

Талаба зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан, Ҳиндистон Республикаси фуқароси Навас Насмел вафот этган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси оқибатида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Институт маъмурияти Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилган. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan