TA'LIM

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Бугун Термиз муҳандислик-технология институти карера марказида “Биз таҳсил олаётган таълим муассасасида коррупцияга ўрин йўқ”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги, институт раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва сиртқи бўлим талаблари иштирок этишди.        

Маълумки, коррупция давлат ва жамият фаровонлиги  учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири.

Бугунги кунда жамиятимизда коррупцияга қарши кураш борасида давлат миқёсида ҳаракатлар олиб борилмоқда, айниқса, олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашишда амалдаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти,  коррупциянинг олдини олишда белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида, олий таълимга давлат сиёсати даражасига эътибор қаратилаётганлиги, қабул жараёнлари онлайн тарзда ўтказилиб, таълимни коррупциясиз соҳага айлантириш лозимлиги, олий таълимда учраётган таъмагирлик ҳолатларига ҳуқуқ-тарғибот ходимлари томонидан кескин чоралар кўрилаётганлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Шунингдек, порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта уриши, «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир» деб таъкидланди.

-Барча миллатлар учун қўл келадиган коррупцияга қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ. Гап шундаки, коррупциянинг асл илдизи унинг пайдо бўлиш географияси билан ўзгаради. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда, дейди Қ.Улуғов, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси.        -Макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг катта салбий тўлқинни олиб кирувчи омил айнан коррупсия ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин, булар порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, непотизм ва ҳ.к. Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупсияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ким нима жиноят этса албатта, жиноятга жазо муқаррар, жиноятни билмаслик ҳеч кимни жазодан озод қилмаслиги, ҳар бир инсон ҳуқуқий маданиятли бўлиши, ён атрофга нисбатан огоҳ ва ҳушёр яшаши, қолаверса лоқайд бўлмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида “Комплаенс назорат” бўлимлари ҳақида сўз борди. Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва хусусий сектор фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилишини таъминловчи, коррупция ҳавф-хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни ўзида мужассам этган самарали тизимдир.

Учрашувда институт ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб иш тутмаслиги лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот котиби Ф.Чориев сўзга чиқиб, инсоннинг инсонийлиги унинг ҳалоллиги ва поклиги билан ўлчанади. Шунинг учун ота-боболаримиз азалдан ҳалол ва пок яшашга ҳаракат қилган, ҳалол билан ҳаромнинг фарқига боришган ва бу хусусда ёш авлодга етказишган. Бугунги кунда ҳам ҳалоллик масаласига ҳаётимизнинг яхшиланиши ва инсонийлигимизнинг бош мезони сифатида қаралмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлашда, турли иллатлардан холи, фаровон, одил жамиятни қуришда энг муҳим “ричаг” – ҳар биримиз ўзимизни “ҳалоллик ваксинаси” билан эмлашимиз кераклигини таъкидлади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбати якунида проректор Махмуд Мажитов суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб, коррупция, диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб бораётганлиги ва бу борада ёшлар ҳамиша огоҳ бўлиши лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Давра суҳбати давомида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan