ТИББИЁТ

Британияда саратонни даволашнинг янги усули синаб кўрилди

Лондондаги Ҳаммерсмит шифохонасида саратон касаллигини даволашнинг янги усули синаб кўрилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Бу усул Рибонуклеин кислота матрицаси (mRNK) терапияси деб номланади. Синов меланома, ўпка саратони ва бошқа ўсмаларни даволашда терапиянинг хавфсизлиги ва самарадорлигини аниқлаш учун ўтказилди. 

“Янги mRNK асосидаги саратон иммунотерапиялари касалликка қарши курашиш учун беморнинг иммун тизимидан фойдаланади, яъни касаллик вакцинасини беморнинг иммун тизимига юбориш орқали амалга оширилади”, дейди Лондон Империал коллежи доктори Дэвид Пинато.

Яқинда бутун дунё бўйлаб саратонга қарши бир қатор вакциналар клиник синовдан ўтказилди. Улар иккита тоифага бўлинади: беморнинг ўсмаларидан  генетик материалини олишга таянадиган ва терапевтик саратон иммунотерапиялари, масалан, mRNK ҳам шулар жумласидандир.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, экспериментал терапия ҳали синовнинг дастлабки босқичида. Агар ёндашув хавфсиз ва самарали экани исботланса, саратон касалликларининг оғир кўринишларига қарши даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам берадиган муҳим пойдевор  яратилади.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда деярли ҳар икки кишидан бири ҳаёти давомида саратон касаллигига чалинади. Беморларни даволаш учун бир қатор даволаш усуллари, кимётерапия ва иммунотерапия ишлаб чиқилган. Бироқ, саратон ҳужайралари дориларга чидамли бўлиб, тиббиёт воситалари акс таъсир қилиши мумкин.

Қайд этилишича, янги mRNK терапияси касалликнинг эрта босқичидаги беморларга таклиф қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan