ТИББИЁТ

Туберклёзга қарши вакциналар 100 йил олдин яратилган ва улар талаб даражасида эмас — ЖССТ раҳбари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, ҳозир дунёда қўлланилаётган туберкулёзга қарши вакциналар бундан юз йил аввал яратилган ва уларнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас.

“Халқаро ҳамжамият коронавирус пандемиясидан тўғри сабоқ чиқариши керак, — дейди ЖССТ раҳбари. — СOVID-19 бизга эпидемиологик хатар исталган пайтда пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Шунга қарамай, жуда қисқа муддатда бу хавфли инфекцияга қарши самарадорлиги юқори вакциналар яратишга муваффақ бўлдик. Туберкулёзга қарши эмлаш воситаларини тайёрлашга эса бир неча ўн йил олдин киришилган. Аммо изланишлар кескин «оқсамоқда».

Маълум қилинишича, ҳозир силга қарши 16 та янги вакцина яратиш устида иш олиб бориляпти. Энг муҳими, бу жараённи ҳукуматлар, бизнес ва илмий доиралар ҳамда кенг жамоатчилик кўмагида тезлаштириш мумкин.

Шу боис Т. Гебрейесус бу борада махсус кенгаш тузишни таклиф қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan