ТИББИЁТ

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қоникарли.

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган. Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қоникарли.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўзбекистонликларга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишга чақирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan