ЎЗБЕКИСТОН

Юртимизда аномал совуқ давом этаётган бир пайтда ҳар бир инсон бир бирига эътиборли бўлиши, ғамхўрлик кўрсатиши инсонийлик, оқибатлилийликдан далолатдир.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Сариосиё гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Сариосиё тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморларга ва Афросиёб маҳалласида истиқомад қилаётган аҳолига беминнат ёрдам беришди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан иссиқхоналар қурилиб, уларга иссиқ оват,иссиқ чой,кофе ҳамда ширинликлар тарқатдилар,бундан ташқари уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам иссиқ хоналар жиҳозланган.

Ушбу жараёнларда 300 нафардан ошиқ аҳолига беминнат ёрдам кўрсатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan