СИЁСАТ

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини ҳам умуммиллий бойликлар қаторига киритиш таклиф қилинди Бу ҳақда Конституциявий комиссия йиғилишида маълумот берилди

Қонунчилик палатасида 10 июнь куни ўтказилган Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича келиб тушаётган таклифлар муҳокама этилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, 3 июндан 9 июнга қадар келиб тушган янги таклифлар орасида Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини ҳам умуммиллий бойликлар қаторига киритиш таклифи ҳам бўлган. Комиссиянинг йиғма ахборот гуруҳи раҳбари Мирафзал Мироқилов бу ҳақда маълумот берган.

Конституцянинг 55-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Мирафзал Мироқилов улар қаторига атмосфера ҳавосини ҳам киритишни, бу дунё давлатларида борлиги ҳақида таклифлар келганини таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan