Uncategorized

Бош нега айланади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

? Бош айланиши – бу касаллик эмас, ҳар хил касалликларда учрайдиган белги ҳисобланади.

? Сабаблари: Гормонал ўзгаришлар, қалтис ҳаракат натижасида, алкоголь истеъмол қилганда, жуда кучли парҳез қилганда, сувсизланиш, қуёш уриши, ҳаддан ташқари кучли физик зўриқиш, қанд миқдори пасайганда, артериал қон босими пасайганда, бир қатор дорилар истеъмол қилган вақтда, ҳомиладорлик ва ҳайз циклида кўп қон йўқотганда.

♦️Бундан ташқари бир қатор касалликларда: ЛОР аъзолари касалликларида, бош мия касалликларида, юрак-қон томир касалликларида, психик касалликларда, умуртқа поғонаси ва бўйин соҳаси остеохондрозида.

? Бош айланган вақтда аста-секинлик билан ўтириш, кейинчалик ётишга ҳаракат қилиш, чуқур-чуқур нафас олиш, юзни совуқ сув билан ювиш, юзга совуқ компресс қўйиш тавсия этилади.

✅ Бу ҳолат кўп такрорланса ҳамда кучайиб бораверса, терапевтга мурожаат қилиш лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan