МУЛОҲАЗА

Бугун “Тараққиёт” туғилган кун

Асл маънодаги миллий матбуот тарихи 1906 йил 27 июнда — Исмоил Обидий муҳаррирлигида ҳафтада икки марта чиқа бошлаган «Тараққий» газетаси билан бошланди. Гарчи 1870 йил Чор ҳукумати томонидан «Туркестанские ведомости» ва «Туркистон вилоятининг газети» таъсис этилган бўлса-да, асосан мустамлакачиларнинг сиёсатини тарғиб қилгани учун Туркистон зиёлилари орасида кенг тарқалмади, зиёлиларимиз татар, бошқирд матбуотини ўқидилар ва мақолаларини, асарларини ўша нашрларда чоп эттирдилар.

«Тараққий» ўша замон мусулмон газеталари ичида энг сўли бўлиб, ҳукумат ва унинг маъмурларига қарши ҳужум очди. Биринчи сони чиққанидан сўнг тез орада шу қадар оммалашиб кетдики, ҳатто унинг бош муҳаррири Исмоил Обидийни ҳам Тараққий деб атай бошладилар.

Асли бугун биз шу «Тараққий» туғилган кунни нишонлаяпмиз. Илдизига қарасангиз, бу журналистларнинг касб байрамидан кенгроқ тушунча: маърифат, сўз эркинлиги, тараққиёт ва ўзлик байрами

Бутун халқимизга тааллуқли байрам. Муборак бўлсин!

Шаҳноза СОАТОВА,

блогер

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan