ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда «морс» сотувчиларига қарши рейд тадбирлари бошланди

Жорий йил 31-май санасида Сергели тумани «Деҳқон бозори»да ўтказилган назорат рейд тадбири давомида сифати кафолатланмаган, ноқонуний савдо қилинаётган морс салқин ичимлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Сергели туман бўлими ходимлари олиб борган назорат тадбири давомида 110 литр морс ичимлиги бракераж қилиниб, савдосига чек қўйилди.

«Деҳқон бозори»да фаолият юритаётган тадбиркорларга сотувдаги озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари, ўткир юқумли ичак касалликлари, овқатдан заҳарланиш, ботулизмнинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилиб, огоҳлантириш хатлари тарқатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan