ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ер сотмоқчи бўлган шерободлик иш бошқарувчи “ишини бошқаролмади”

Туманда фаолият кўрсатаётган “УБЭ” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси А.Э. фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган ер майдонидан 15 сотих ерни томорқа сифатида фуқарога 13  млн. 500 минг сўмга сотишга келишади. Департаментнинг Шеробод туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор рейдда “Иш бошқарувчи” фуқародан фирибгарлик йўли билан айтилган миқдордаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan