ЎЗБЕКИСТОН

Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи йўлининг 1433-километрида автомобилда ёнғин келиб чиқди. Бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 23:00да Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433-километрида «авария» содир бўлган.

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-3” машинасини “Самарқанд-Термиз” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетган ва йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Натижада 27 яшар ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ҳамда 4 ва 3 ёшдаги фарзандлари оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan