ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновда “гиёҳфуруш” ушланди

Вилояти божхона, ДХХ бошқармалари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган эзкор тадбирда, фуқаролиги бўлмаган шахс Қ.Т. Денов тумани “Баҳористон” МФЙ ҳудудида 2 дона оқ селофан пакетда тўқ жигаррангли ўткир ҳидли, опийга ўхшаш ва 25 дона гугурт қутисига жойланган марихуанага ўхшаш моддани тадбирга шартли ҳаридорга 12 млн сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шундан сўнг, фуқаро Т.Қ. шахсий тинтувдан ўтказилганда, унинг ёнидан 4 дона қора рангли селафан пакет парчасига ўралган гашиш ва 4 дона кўк рангли пакет парчасига ўралган опийга ўхшаш моддалар борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, Т.Қ.дан олинган моддалар, гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф вазни 95,96 грамм опий, 167,26 грамм марихуана ҳамда 3,77 грамм гашиш экани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 273-моддасининг 5-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan