
Қимор ўйнаш азал-азалдан энг зарарли одатлардан бири ҳисобланади. Бу ўйин кишилар орасида адоват қўзғайди. Унинг не-не кирдикорларга қодирлиги боисдир нафақат қонун таьқиқлаган, балки шариатимиз ҳам қаттиқ қоралайди.
Бунинг асл моҳиятини тушуниб етмаган киши йўқ, аслида. Аммо тушуниб, билиб туриб ёмонликка йул очиб берувчилар топилади, Ангор туманида яшовчи Тохир Шоймардонов (исм фамилиялар ўзгартирилган) ўзига тегишли бўлган яшаш хонадонида ҳаром аралаштиришдан орланмади, у қимор ўйнаш учун шароит яратиб беришни илтимос килган маҳалладошларининг 2000 сўмдан берадиган пулига қизиқди-ю, жамият қонун-қоидаларини назар-писанд этмади.
Ёмонликларнинг умри қисқа.
Хайриятки, бу ҳолатга ўз вақтида чек қўйилди. Қиморбозлар ўйин вақтида ушланиб ҳодиса
жойидан қимор ўйнаш учун ўйин карталари ҳамда 558.000 сўм миқдоридаги пуллар
далилий ашё тариқасида олинган, суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб,
судланувчининг айби исботланди ва унга
2 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Албатта, бу масаланинг бир томони иккинчи томони эса ёмонлик йўлига биринчи қадам бўлган қиморбозлик ортидан, ичкиликбозлик, тортишув ва жанжаллар, фожеавий ҳолатлар келиб чиқмаслигига кафолат бериш мумкинми? Асло! Демак оқибатнинг олди ўз вактида олинди, ёшларни бундай хатти-ҳаракатлар оқибатидан огоҳ этмоқ зарур, но пок йўл билан пул топаётганлар эса охири вой бўлишини, бир кун келиб қилмишлари фош этилиб, жазо олишларини асло унутмасликлари керак.
АББОС ХОЛМУМИНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси