ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил
11 декабрь кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Собир Хуррамовдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада, алимент тўловчи ота ўз мажбуриятларини унутиб қўйди.

Қарздор ота алимент пулини тўлашдан бош тортиб, номалум тарафларга кетиб қолганлиги сабабли, унга нисбатан жорий йилнинг 25 июль куни Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинди ва олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қарздор ота туманнинг “Нихолсор” маҳалласи ҳудудидан топилди.

Бир неча ойлар давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний хал қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим қилинди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида С.Хуррамов вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жами 22 миллион 18 минг сўм алимент пулини тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланиб, суд қарори билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Шунингдек, қарздор отага қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бош тортса жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Мансур Назаров, Мажбурий ижро бюросиСурхондарё вилоят бошқармаси инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan