ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда фуқаронинг картасидаги пулни ўғирлаган банк ходимлари қўлга олинди

Банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ИИБга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Ҳумо” банк картасида бўлган 48 миллион 640 минг 550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаронинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар “Агробанк” Олтинсой тумани бўлими ходимлари, Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, фуқаронинг пулларини ўғирлаган банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan