ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилди

Дарахтлар 5 йилдан буён ҳосил бермаётгани айтилган

Бухородаги далада кўп йиллик дарахт ва буталар илдизи билан қўпориб ташланаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан илоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, илоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда инспекторлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишда мазкур дарахт ва буталар кесилган ер майдони «Бухоро мевалар камалаги» фермир хўжалиги рахбари И.Ўриновга тегишли экани аниқланган.

Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ва соҳа масъуллари томонидан фермер хўжалили раҳбари И.Ўринов билан олиб борилган суҳбатда, фермер хўжалиги раҳбари ер майдонидаги дарахт кўчатлари 5 йилдан буён ҳосилга кирмаганлиги сабабли бошқа мевали дарахт кўчатларига алмаштириш мақсадида қазиб олганини билдирган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги қарорининг 4-боб 37-бандида юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни кесишга Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси талаб этилмаслиги назарда тутилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan