СПОРТ

Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова ўсмирлар ўртасидаги ғарбий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Қирғизистонда Westэрн Asia Chess Championship—2022 халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Чемпионатда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби 6 давлатдан 20 ёшдан ошмаган 30 нафарга яқин ўғил-қиз шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова G20-Рапид гуруҳида ғалаба қозонди.  Омонова гуруҳнинг 7 турида 6 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Умидадан ташқари G20-Рапид гуруҳида Ўзбекистон шарафини Маржона Маликова, Барчиной Шокиржонова, Оксана Слопогузова, Робияхон Сардорова ҳимоя қилди. О20-Рапид гуруҳида эса Муҳаммадали Абдураҳмонов иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan